Қаноат бир чашмадир, олган билан унинг суви қуримайди, у бир хазинадир, ундаги бойлик сочилган билан камаймайди, у бир экинзор, уруғи иззат ва шавкат ҳосилини беради... Шоҳ улдур – олмайди-ю, беради, гадо улдур – сочмайди-ю, теради. Ҳар ким қаноатга одатланган бўлса, шоҳлик-гадолик ташвишини билмайди. Қаноат бир қўрғон, унга кирсанг, нафсинг ғалвасидан қутуласан. Алишер НАВОИЙ, “Маҳбубул қулуб”дан. Ассалому алайкум, кунингиз хайрли ўтсин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе