“Сўғдиёна” футбол клуби ҳамда бош мураббий Иван Бошкович ўртасидаги меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. “Клубимиз Иван Бошковичга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорлик билдиради ҳамда унинг кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайди. Жамоамизнинг янги бош мураббийи ҳақида қўшимча малумотлар тез орада элон қилинади”, дейилади хабарда. Каналимизга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе