Яқинда вилоят мусиқали драма театрида Доғистон Республикаси Озарбайжон драма театри режиссёри Сарвар Алиев томонидан озарбайжонлик машҳур драматург ва бастакор У. Гажибеков қаламига мансуб “Аршин мал алан” асари саҳналаштирилди. Мазкур халқаро лойиҳа-спектакль Маданият вазирлигининг бадиий-эксперт гуруҳи вакиллари томонидан юқори баҳоланди ва театр репертуарига қабул қилинди. Бунга қадар вилоятимиз театрида туркиялик машҳур режиссёр Кубилай Эрделикара томонидан “Кўчки” спектакли саҳналаштирилган эди. Вилоятимизда ҳафтанинг ҳар шанба ташкилот, муассаса ходимларининг театрга бориш куни сифатида анъана тусини олган. Репертуарларнинг бойитилиши, халқаро даражадаги ҳамкорлик юртдошларимизнинг маданий хордиқ чиқаришлари ва бой маънавий озуқа олишларига замин яратади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе