? Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: - Насиҳатларингизнинг кўпи ёшларга тааллуқли бўлади. Аммо ёши катталарга аталгани камроқ, бунинг сабаби нимада? Жавоб бердилар: - Боғбон ерни юмшатиб бир дарахт кўчатини ўтқазиб, унинг атрофини хас-хашакдан, зарарли ёввойи ўтлардан тозалаб, керак бўлган вақтда сув бериб турса, умуман, яхши эътибор бериб тарбияласа, тез вақтда дарахт вояга етади. Унумли, серҳосил бўлади. Бола ҳам шундай: ёшлигидан бошлаб яхши тарбия қилинса, гўзал ахлоқли, одобли бўлиб тарбияланса, у ўзига ва ота-онасига бахт-саодат келтиради, жамиятнинг энг фойдали аъзоси бўлиб етишади. Шунинг учун мен ёшлар одоб-ахлоқига, таълим-тарбиясига кўпроқ аҳамият бераман, ваъз-насиҳатларимнинг кўп қисми ёшларга оид бўлади. Ассалому алайкум, кунингиз хайрли ўтсин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе