Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда "Янги дарахт — янги нафас” экочемпионати ўтказилди

Тадбир Шароф Рашидов тумани ҳудудида ўтказилди. Унда вилоятимиздаги бир гуруҳ ёшлар, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, "Ёш экологлар" ҳаракати Кенгаши аъзолари иштирок этишди ва 1000 га яқин манзарали дарахт кўчатларини экишди. Дарахт экиш жараёнида фаол иштирок этиб, энг кўп кўчат эккан иштирокчи вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди. Мазкур экочемпионат ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ҳамда улар орасида табиатга эътибор ва масъулият ҳиссини янада ошириш мақсадида ташкил этилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахда "Янги дарахт — янги нафас”  экочемпионати ўтказилди

Тадбир Шароф Рашидов тумани ҳудудида ўтказилди. Унда вилоятимиздаги бир гуруҳ ёшлар, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, "Ёш экологлар" ҳаракати Кенгаши аъзолари иштирок этишди ва 1000 га яқин манзарали дарахт кўчатларини экишди.

Дарахт экиш жараёнида фаол иштирок этиб, энг кўп кўчат эккан иштирокчи вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур экочемпионат ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ҳамда улар орасида табиатга эътибор ва масъулият ҳиссини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе