2026 йилда Рамазон ҳайити 20 март — жума кунига тўғри келади. Шу сабабли бу ойда байрамлар туфайли айрим ходимлар учун кетма-кет дам олиш кунлари юзага келади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари: 20 март — жума, Рамазон ҳайити 21 март — шанба, Наврўз байрами 22 март — якшанба 23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари: 20 март — жума, Рамазон ҳайити 21 март — шанба, Наврўз байрами 22 март — якшанба Март ойидаги 8-, 20- ва 21 март кунлари таътил ҳисобида ҳисобланмайди, қолган барча кунлар эса ҳисобга олинади. Шунингдек, 19 март — пайшанба куни барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни ҳисобланади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан дам олиш кунлари маълум қилинди
13 марта13 мар
~1 мин