Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ техника назорати ва қидрув-суриштирув бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманидаги қора металларни қайта ишлаш шахобчасида сақланаётган автомобиллар кўздан кечирилди. Натижада 30 га яқин транспорт воситасининг давлат рақами тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Ушбу рақамлар ҳисобдан чиқариш учун бошқарманинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига топширилди. "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида бундай амалий ишлар вилоятнинг барча туманларида, транспорт воситалари кузов қисмларини бўлиб сотиш билан шуғулланувчи шахобчаларда ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе