Найти в Дзене
Jizzaxnews

Педагоглар ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра: Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритувчи педагог ходимларнинг ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Давлат таълим ташкилотларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар доирасида ўтказилиши белгиланмоқда. Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларининг тиббий кўриклари эса ташкилотнинг маблағлари ҳисобидан тегишли лицензияга эга давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Лойиҳага кўра, педагогни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш иш берувчининг зиммасига юклатилади. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш вақтида педагог ўз иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.

Педагоглар ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикасидаги барча давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритувчи педагог ходимларнинг ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.

Давлат таълим ташкилотларининг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар доирасида ўтказилиши белгиланмоқда.

Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларининг тиббий кўриклари эса ташкилотнинг маблағлари ҳисобидан тегишли лицензияга эга давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади.

Лойиҳага кўра, педагогни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш иш берувчининг зиммасига юклатилади. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш вақтида педагог ўз иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.