Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сонли “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунини муносиб нишонлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги "Ўрда" амфитеатрида байрам тадбири ташкил этилди. Дастурда эл суйган санъаткорлар - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев, эстрада хонандалари Сунатилла Абдусаломов, Сардор Тоиров, Зулхумор Мамарасулзодалар иштирок этишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе