… Камбағал эканлиги кўринишидан тайин бўлган киши кўрпа — тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши, ёнида 100 риёли бор эди. Дўкондор: — Менда яхшиси бор. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди. Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради: — Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди. — Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди, савдогар. — Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради. — Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи муҳтож эканлиги учун шундай қилдим. Агар у кишининг иззат нафсига тегмаса, шундоқ бериб юборардим, -