Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда "Инно" техно парки фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон" массивида Ўзбекистон–Венгрия “Инно” илмий техно паркининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда нуфузли Обуда Университи (Венгрия), Жиззах политехника институти ва Тошкент кимё-технология институти вакиллари, илм-фан ва инновация соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этишди. Иштирокчилар инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўз истиқболли режаларига тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Тадбир якунида меҳмонлар “Инно” илмий парк ҳудуди билан яқиндан танишишди. Мазкур илмий парк Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги илмий тадқиқотлар, инновацион технологиялар, талабалар алмашинуви ва қўшма стартап лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen |

Жиззахда "Инно" техно парки фойдаланишга топширилди

Шароф Рашидов туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон" массивида Ўзбекистон–Венгрия “Инно” илмий техно паркининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда нуфузли Обуда Университи (Венгрия), Жиззах политехника институти ва Тошкент кимё-технология институти вакиллари, илм-фан ва инновация соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Иштирокчилар инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ўз истиқболли режаларига тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Тадбир якунида меҳмонлар “Инно” илмий парк ҳудуди билан яқиндан танишишди.

Мазкур илмий парк Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги илмий тадқиқотлар, инновацион технологиялар, талабалар алмашинуви ва қўшма стартап лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen |