Найти в Дзене
Jizzaxnews

Журналистлар учун муҳим хабар

Орипов Шухратжон Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу қарор Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг бугунги йиғилишида қабул қилинган. Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У бир қанча газеталарда фаолият юритган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида (Республика Маънавият ва маърифат марказида), шунингдек, сиёсий партия (УзЛиДеп) тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида фаолият олиб борган. Ш.Орипов журналистикада қарийб 27 йиллик тажрибага эга. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Холмурод Салимов Уюшма раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Журналистлар учун муҳим хабар

Орипов Шухратжон Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу қарор Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг бугунги йиғилишида қабул қилинган.

Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У бир қанча газеталарда фаолият юритган.

Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида (Республика Маънавият ва маърифат марказида), шунингдек, сиёсий партия (УзЛиДеп) тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида фаолият олиб борган.

Ш.Орипов журналистикада қарийб 27 йиллик тажрибага эга.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Холмурод Салимов Уюшма раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе