Сув хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Арнасой ҳамда Мирзачўл туманида ифторлик дастурхонлари ёзилди. Тадбирда кам таъминланган оила вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, сув хўжалиги тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар қатнашди. Эзгу ташаббус доирасида Мирзачўл туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган 30 нафардан ортиқ фуқаро хонадонларига бориб, рамазон эҳсонлари улашилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе