Глобал иқтисодиётнинг ҳалокати: АҚШ–Исроилнинг калтабинлиги ва Эроннинг «қаттиқ» жавоби Бугун дунё иқтисодиёти аланга арафасида турибди. Бунга АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги нотўғри тактикаси сабаб бўлмоқда.
АҚШ ва Исроилнинг хатоси — бу уларнинг дипломатия йўли билан эмас, аксинча, куч ишлатиш орқали минтақани назорат қилмоқчи бўлганлигидадир. Айни пайтда, уларнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракати дунё бозорида нефть ва газ нархининг кўтарилишига ҳамда жаҳон иқтисодиётининг жарлик ёқасига келишига сабаб бўлади. Хусусан, Эрон урушда ўзининг ўзгарувчанлик тактикасини қўллаб, Яқин Шарқдаги энергетика инфратузилмаларини нишонга олди ва дунёни иқтисодий жиҳатдан «шок»ка тушириб қўйди. Энди нима бўлади? Энди АҚШ, Исроил, Қатар ва бошқалар нефть-газ инфратузилмаларини ҳимоя қилишга киришади. Бундай шароитда Эрон урушнинг янги фазасига ўтади: · АҚШ ва унинг иттифоқчилари нефть-газ инфратузилмаларини қўриқлаш билан овора бўлиб турганида, Эрон зарба йўналишини яна ҳарбий базаларга қаратади. АҚШ у