Иссиқ уйда ўтирасан жим, Тинчлигингни бузмайди ҳеч ким, Деразадан қараб қўй бир зум, Ташқарида ёмғир ёғяпти. Майли, борлиқ борсада ивиб, Ёғаверсин ғуборни ювиб. Дилдан ғашлик, аламни қувиб, Ташқарида ёмғир ёғяпти. Мусаффодир табиат, олам, (Асли ёмғир кўздаги жолам), Қалинроқ кий, устингга болам, Ташқарида ёмғир ёғяпти. Саид ДОНИШ. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе