Бугун соат 10:33 да Жиззах вилоятида жойлашган "ДНС-2" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Арнасой-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди. Натижада Мирзачўл тумани аҳолисининг бир қисми ҳамда ишлаб чиқариш корхонаси электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Соат 11:10 да ўчган истеъмолчиларга бошқа линия орқали кучланиш берилди. Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе