Найти в Дзене
Jizzaxnews

Шавкат Мирзиёев педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

3 март куни Президент бу бўйича ташаббуслар билан танишди. Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича: -шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш; -педофиллар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш; -Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)даги жинсий жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик; -Жиноят кодексининг 6 та моддасидаги жинсий жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш; -шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарорини олиш шартлиги; -аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судялар шуғулланиши; -зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери берилган

Шавкат Мирзиёев педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

3 март куни Президент бу бўйича ташаббуслар билан танишди.

Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича:

-шаҳвоний шилқимлик учун белгиланган 5 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қатъийлаштириш;

-педофиллар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш;

-Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)даги жинсий жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказмаслик;

-Жиноят кодексининг 6 та моддасидаги жинсий жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш ваколатини ички ишлар органларидан прокуратурага ўтказиш;

-шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги бўйича прокурор қарорини олиш шартлиги;

-аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судялар шуғулланиши;

-зўравонликдан жабрланган ва ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларнинг телефон қурилмаларига махсус “СОС” иловаларини ўрнатиш, бунда чақирув тугмаси босилганда 5 километр радиусдаги ички ишлар ходимлари 10 дақиқада манзилга етиб келиши ва бошқалар.

Президент билдирилган ташаббусларни маъқуллаб, тегишли фармонга имзо чекди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе