Рецептли дорилар савдосига назорат кучайтирилди Эндиликда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Ушбу ҳолат жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе