“Жиззах сув таъминоти” АЖнинг абонентлар билан ишлаш бўлимида фаолият олиб борган икки инспектор Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги жамият балансидаги артезан қудуғидан “ҳеч қандай ҳужжатларсиз фойдаланишга рухсат бериш”ни ваъда қилиб, эвазига 5 миллион сўм пора талаб қилгани аниқланди. Маълум қилинишича, ушбу ноқонуний ҳаракатлар филиал бош муҳандиси кўмаги билан амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳолат юзасидан фуқаро томонидан шикоят аризаси ва аудиоёзувлар тақдим этилган бўлиб, материаллар ўрганилганидан сўнг жиноят аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳуқуқий баҳолаш берилган. ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар 5 миллион сўм пул маблағини олаётган вақтида жиноят устида ушланди. Ҳолат бўйича тегишли тартибда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда “сув қудуғига рухсат” баҳонасида пора талаб қилган шахслар қўлга олинди
СегодняСегодня
~1 мин