Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда газ таъминоти ходими пора билан ушланди

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали Жиззах шаҳар газ таъминоти бўлими ходими И.Ҳ. Жиззах шаҳар “Қалия” МФЙда яшовчи фуқаро А.А.га тегишли иссиқхонада “табиий газдан ноқонуний фойдаланиш” бўйича ҳисобланган 700 млн сўм зарарни хуқуқ-тартибот идораларидаги алоқалари орқали “қайта ҳисоблатиб, бекор қилиб бериш” эвазига пора талаб қилган. Маълумотларга кўра, у аввал 50 млн сўм, кейин эса 20 млн сўм талаб қилган. ДХХ вилоят бошқармаси ўтказган тадбирда И.Ҳ. 20 млн сўмни олган пайтида далилий ашёлар билан жиноят устида ушланди. Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан унга нисбатан ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахда газ таъминоти ходими пора билан ушланди

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали Жиззах шаҳар газ таъминоти бўлими ходими И.Ҳ. Жиззах шаҳар “Қалия” МФЙда яшовчи фуқаро А.А.га тегишли иссиқхонада “табиий газдан ноқонуний фойдаланиш” бўйича ҳисобланган 700 млн сўм зарарни хуқуқ-тартибот идораларидаги алоқалари орқали “қайта ҳисоблатиб, бекор қилиб бериш” эвазига пора талаб қилган.

Маълумотларга кўра, у аввал 50 млн сўм, кейин эса 20 млн сўм талаб қилган.

ДХХ вилоят бошқармаси ўтказган тадбирда И.Ҳ. 20 млн сўмни олган пайтида далилий ашёлар билан жиноят устида ушланди.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан унга нисбатан ЖКнинг 168, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе