Шоира ўзининг бетакрор ижоди билан ўзбек шеъриятига нафақат баҳорнинг тароватини, балки аёл қалбидаги юксак матонат ва муҳаббатни ҳам олиб кирди. Унинг ҳар бир мисраси бугун ҳақиқий маънавият ва ҳаё мактаби вазифасини ўтамоқда. Ҳаёт китобимни бехос варақлаб, Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим. Табассум ўрнида кулдим чарақлаб. Суйиш керак бўлса — телбача суйдим. Кийганим ипакми, читми ё кимхоб, Юрак бойлигидан қилмабман парво. Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб, Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоқ. Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим, Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш: Суйдим, Эркаландим Айрилдим, Куйдим, Иззат нима — билдим. Шуда бир яшаш!.. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе