Ўзбекистон FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилади Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа қатнашади ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтади. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган турнирда миллий терма жамоамиздан ташқари Венесуэла, Габон ҳамда Тринидад ва Тобаго жамоалари ҳам иштирок этади. Миллий терма жамоамиз ўйинларни “Бунёдкор” стадионида Габон (27 март) ҳамда Венесуэлага (30 март) қарши ўтказади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе