Жорий йилда вилоят Педагогик маҳорат маркази томонидан Жиззах вилоятида 400 нафар нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг малакасини ошириш режалаштирилган. Ушбу режа асосида Ғаллаорол туманида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун малака ошириш курслари олиб борилмоқда. Жараёнда замонавий педагогик ёндашувлар, инновацион методлар ҳамда мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган амалий машғулотларга алоҳида эътибор қаратилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе