! Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида “Millennium Team Cadet European Cup 2026” турнири бўлиб ўтди. Унда 22 та давлатдан 500 нафардан зиёд ёш дзюдочилар 16 та вазн тоифаси бўйича татамига кўтарилдилар. Мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, якунда 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғарган ҳолда, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Қувонарлиси, қизлар ўртасида 40 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувлар давомида вилоятимиз спортчиси Ирода Сирожиддинова барча рақибларидан устунлигини исботлаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ғолиб дзюдочиларимиз шарафига Анталия татамиларида Ватанимиз мадҳияси баралла янгради. Юсуфбек САЙДАЛИЕВ. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе