Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Рақамли авлод қизлари” республика танловида Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Нуриддинова Динара ўзининг “Algae Biofuel” лойиҳаси билан 1-ўринни эгаллади. Мазкур натижа орқали у Хитойга таълим саёҳати йўлланмасини қўлга киритди. Танловда иштирокчи қизлар таълим, сунъий интеллект, яшил иқтисодиёт ва иқлим ўзгариши каби йўналишларда ўз тақдимотлари билан иштирок этишди. Маълумот ўрнида: “Рақамли авлод қизлари” танлови 2021 йилдан буён доимий равишда ўтказиб келинади. Ҳозирга қадар унда 100 минг нафардан ортиқ қизлар иштирок этишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе