Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Мутолаа

Жаннат кўнгил олмоқ ила олинади Бир аёл уйига кетаётиб, бир боланинг қўлида чўп билан тупроққа алланарсалар чизаётганини кўрди. – Нима қиляпсан? – сўради аёл. Болакай: – Жаннатни тасвирлаяпман, сотаяпман опа, – деди. – Қанчага сотасан? – деди чиройли жавобдан юзига табассум югурган аёл. – Йигирма танга опа, – деди болакай. Аёл пулни бериб, уйига кетди ва бу воқеаларни унутди. Ўша куни у бир туш кўрди-ки, Жаннатда юрибди..! Аёл тушини эрига айтиб берди. Эри дарҳол аёли айтган жойга шошилди. Қараса, бола ҳамон ўша ерда. – Нима қиляпсан? – деди эркак. Жавоб бир хил бўлди. Эркак тағин сўради: – Қанчага сотасан? – Бир триллион! – деди болакай. – Нималар деяпсан, ахир хотинимга йигирма тангага берибсан-ку?! Бола деди: – Амаки, амакижон! Аёлингиз у пулларни Жаннатни олиш учун эмас, менинг кўнглимни олиш учун берди. Сиз Жаннатни шунчалар арзон деб ўйладингизми? Жаннат на арзон, на қимматдир. Жаннатни олмоқ кўнгилларни олмоқ билан бўлади... Муҳаммаджон Раҳмиддинов.

#Мутолаа

Жаннат кўнгил олмоқ ила олинади

Бир аёл уйига кетаётиб, бир боланинг қўлида чўп билан тупроққа алланарсалар чизаётганини кўрди.

– Нима қиляпсан? – сўради аёл.

Болакай:

– Жаннатни тасвирлаяпман, сотаяпман опа, – деди.

– Қанчага сотасан? – деди чиройли жавобдан юзига табассум югурган аёл.

– Йигирма танга опа, – деди болакай.

Аёл пулни бериб, уйига кетди ва бу воқеаларни унутди. Ўша куни у бир туш кўрди-ки, Жаннатда юрибди..!

Аёл тушини эрига айтиб берди. Эри дарҳол аёли айтган жойга шошилди.

Қараса, бола ҳамон ўша ерда.

– Нима қиляпсан? – деди эркак.

Жавоб бир хил бўлди.

Эркак тағин сўради:

– Қанчага сотасан?

– Бир триллион! – деди болакай.

– Нималар деяпсан, ахир хотинимга йигирма тангага берибсан-ку?!

Бола деди:

– Амаки, амакижон! Аёлингиз у пулларни Жаннатни олиш учун эмас, менинг кўнглимни олиш учун берди. Сиз Жаннатни шунчалар арзон деб ўйладингизми?

Жаннат на арзон, на қимматдир.

Жаннатни олмоқ кўнгилларни олмоқ билан бўлади...

Муҳаммаджон Раҳмиддинов.