Найти в Дзене
Jizzaxnews

#Мутолаа

Яхши ва ёмон Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди. Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди. Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди. - Aйтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг? - Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Aгар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ. Жалолиддин РУМИЙ. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

#Мутолаа

Яхши ва ёмон

Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди.

Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди.

Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди.

- Aйтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг?

- Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Aгар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ.

Жалолиддин РУМИЙ.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе