Жиззах вилоятида февраль ойи давомида қизлар ўртасида яна бир футбол мусобақаси ўтказилди. “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг ҳудудий босқичида ўқувчи қизлар майдонга тушишди. Жиззах вилояти босқичида 1️⃣-ўринни “Бахмал” тумани 2️⃣-ўринни “Зомин” тумани 3️⃣-ўринни “Арнасой” ҳамда “Дўстлик” туманлари вакиллари қўлга киритишди. Навбат республика босқичига. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе