Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Тимур Бутунбаев ҳамда сув ва аграр соҳа вакилларидан иборат ишчи

гуруҳ АҚШга хизмат сафарини амалга оширмоқда. Ишчи гуруҳ сув ресурсларини самарали бошқариш, қишлоқ хўжалиги тизимида сувдан оқилона фойдаланиш, аграр соҳада инновацион биотехнологияларни жорий этиш бўйича амалий натижаларга бой учрашувлар ўтказди. Хусусан, ўсимликларни тўқима культураси (in vitro) асосида саноат миқёсида кўпайтиришга ихтисослашган Plant Cell Technology компанияси фаолияти билан танишилди. Компания томонидан ишлаб чиқилган автоматлаштирилган вақтинчалик иммерсия (temporary immersion) биореактор тизими меҳнат сарфини камайтириш, кўчат етиштириш ҳажмини ошириш имконини беради. Ишчи гуруҳ бошқа йирик компаниялари билан музокаралар ўтказди. Саноат миқёсидаги ишлаб чиқариш объектларига мутахассислар юбориш бўйича келишувларга эришилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Тимур Бутунбаев ҳамда сув ва аграр соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ АҚШга хизмат сафарини амалга оширмоқда.

Ишчи гуруҳ сув ресурсларини самарали бошқариш, қишлоқ хўжалиги тизимида сувдан оқилона фойдаланиш, аграр соҳада инновацион биотехнологияларни жорий этиш бўйича амалий натижаларга бой учрашувлар ўтказди.

Хусусан, ўсимликларни тўқима культураси (in vitro) асосида саноат миқёсида кўпайтиришга ихтисослашган Plant Cell Technology компанияси фаолияти билан танишилди. Компания томонидан ишлаб чиқилган автоматлаштирилган вақтинчалик иммерсия (temporary immersion) биореактор тизими меҳнат сарфини камайтириш, кўчат етиштириш ҳажмини ошириш имконини беради.

Ишчи гуруҳ бошқа йирик компаниялари билан музокаралар ўтказди. Саноат миқёсидаги ишлаб чиқариш объектларига мутахассислар юбориш бўйича келишувларга эришилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

-2
-3