Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Нурота давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан Қизилқум архарлари суратга олинди. Қизилқум архари заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларида (денгиз сатҳидан 500-2000 метр баландликда) пода бўлиб яшайди. Қишда тоғ этаклари ва водийларга тушади. Айни дамда Нурота давлат қўриқхонасида Қизилқум архарларининг сони 1700-1800 атрофида бўлиб, анча барқарорлашган. Нурота давлат қўриқхонаси Фориш туманида 1973 йил декабрь ойида ташкил этилган. Нурота тоғ тизмасининг марказий қисми ва шимолий ёнбағирларини қамраб олади. Қўриқхона ҳудудида 247 турдаги ҳайвон яшайди, улардан 31 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахдаги қўриқхонада Қизилқум архарлари сони барқарорлашгани маълум бўлди
ВчераВчера
~1 мин