Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 46 давлатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган нуфузли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, юртдошларимиз томонидан 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритилди. Улар урасида жиззахлик спортчи ҳам бор. Маҳлиё Акрамова (булава улоқтириш) бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Маҳлиё Фориш туманида истиқомат қилади. Париж олимпиадаси иштирокчиси, пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахлик пара енгил атлетикачи Дубай Гран-присида олтин медални қўлга киритди
СегодняСегодня
~1 мин