Ўрганиш давомида фавқулодда вазиятлар органларининг давлат назорати инспекторлари фаолияти, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” тамойиллари асосида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув қисмларидаги махсус техникалар ҳолати, асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни ташкил этиш даражаси ҳамда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Жараёнда маҳаллаларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи Жиззахда ўрганиш ишларини олиб борди
СегодняСегодня
~1 мин