Найти в Дзене
Jizzaxnews

Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади, ногиронлиги борларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари

қоплаб берилади. Бунинг учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 млрд сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 млрд сўм ажратилади. Президент қарорига кўра: - Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; - Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади; - Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади. Молиявий ёрдамлардан даромад солиғи тўланмайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда беш кун муддатда

Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади, ногиронлиги борларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаб берилади.

Бунинг учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 млрд сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 млрд сўм ажратилади.

Президент қарорига кўра:

- Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

- Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

- Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

Молиявий ёрдамлардан даромад солиғи тўланмайди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда беш кун муддатда моддий ёрдамлар ажратиладиган оилаларнинг электрон рўйхатини шакллантириб, “Вақф” хайрия жамоат фондига тақдим этади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе