Найти в Дзене
Jizzaxnews

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво маркази 2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорини эълон қилди

Унга кўра: Рамазон ойи учун тилла қийматидан закот ҳисоби 100 млн сўм этиб белгиланди. Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 100 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради; Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: 2 кг буғдойдан – 10 минг сўм; 2 кг буғдой унидан – 12 минг сўм; 4 кг арпадан – 20 минг сўм; 2 кг майиздан – 110 минг сўм; 4 кг хурмодан – 200 минг сўм. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотнинг хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида бериши мумкин. Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу беш маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши мумкин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво маркази 2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорини эълон қилди

Унга кўра:

Рамазон ойи учун тилла қийматидан закот ҳисоби 100 млн сўм этиб белгиланди. Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 100 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради;

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

2 кг буғдойдан – 10 минг сўм;

2 кг буғдой унидан – 12 минг сўм;

4 кг арпадан – 20 минг сўм;

2 кг майиздан – 110 минг сўм;

4 кг хурмодан – 200 минг сўм.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотнинг хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида бериши мумкин.

Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу беш маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе