Хорижда ишлаш ниятида бўлган юртдошларимиз учун 17-19 февраль кунларига мўлжалланган меҳнат ярмаркалари бугун шаҳардаги "Ёшлар маркази" биносида бошланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Хусусий бандлик агентликлари федерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фуқароларга меҳнат миграцияси бўйича маълумотлар берилмоқда. Ушбу ярмарка фуқаролар учун аниқ, ишончли ва расмий ахборот манбаи бўлмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе