Ёлғончи одам таҳқир ва койишгагина сазовор эмас, у жуда ҳам мушкул, ноаниқ, мужмал ҳаёт кечиришга мажбурдир. Чунки биринчи сўзлаган ёлғонини хаспўшлаб беркитиш учун иккинчи ёлғонга, буни ҳам беркитишга ҳаракат қилиб, учинчи ёлғонга эҳтиёж сезади. Шундай қилиб катта ва қўрқинчли хатоларга дучор бўлади. Ўзининг иззат ва обрўсини халқ орасида йўқотгани соясида доимо қайғу-алам билан умр ўтказади. Демак, ёлғончилик ва иккиюзламачилик нафратланишга сабаб бўладиган иллатлардан саналади. Ёлғон сўзлаш ўзини камситиш ва таҳқир қилишдир. Тоҳир МAЛИК. Ассалому алайкум, кунингиз хайрли ва баракали ўтсин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе