Найти в Дзене
Jizzaxnews

“Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади

Бў бўйича Президент Фармони қабул қилинди Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш; маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш. Қуйидагилар касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди: 2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш; 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш; ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш. Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

“Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади

Бў бўйича Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;

маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш.

Қуйидагилар касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этиб, улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш;

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш;

ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе