Найти в Дзене
Jizzaxnews

Франция ва Жиззах: минтақавий

ҳамкорликка янги қадам Франция давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид Фук Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни вилоят ҳокимлиги масъуллари темир йўл вокзалида кутиб олишди. Ташриф доирасида элчи дастлаб ADM Jizzakh автомобилсозлик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда янги инвестиция лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимлигида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, тоғ-кон металлургияси, автомобилсозлик саноати ва замонавий технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга вилоятда Франция иштирокидаги қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Музокаралар якунида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш ҳамда амалий натижаларга йўналтирилган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзаси

Франция ва Жиззах: минтақавий

ҳамкорликка янги қадам

Франция давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид Фук Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни вилоят ҳокимлиги масъуллари темир йўл вокзалида кутиб олишди. Ташриф доирасида элчи дастлаб ADM Jizzakh автомобилсозлик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда янги инвестиция лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимлигида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, тоғ-кон металлургияси, автомобилсозлик саноати ва замонавий технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга вилоятда Франция иштирокидаги қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Музокаралар якунида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш ҳамда амалий натижаларга йўналтирилган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўзаро келишувга эришишди.

Ташриф давомида элчи BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB-NRC Agrologistics ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳолдинг Таъсисчилар кенгаши аъзоси Азиз Маматқулов ҳамда Франция элчиси Уалид Фук иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида икки давлат ўртасида агросаноат, қайта ишлаш ва юқори қўшилган қиймат яратадиган ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида томонлар бугунги кунда BMB HOLDING корхоналарида халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйилгани ва бу ўз навбатида Европа бозорларига, шу жумладан Францияга экспорт ҳажмини ошириш учун мустаҳкам замин яратаётгани таъкидланди.

Ташриф якунида Уалид Фук Жиззах вилоятида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусий сектор фаоллиги ва инновацион ёндашувлар юқори салоҳиятга эга эканини қайд этди. У икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги инвестициявий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Умуман олганда, жаноб элчининг мазкур ташрифи Ўзбекистон-Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва замонавий технологиялар трансферини фаоллаштиришда муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Мартабали меҳмон вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамда мактаблар фаолияти билан ҳам танишди.

Шаҳноза МАНСУРОВА.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе