Франция давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид Фук Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни вилоят ҳокимлиги масъуллари темир йўл вокзалида кутиб олишди. Ташриф доирасида элчи дастлаб ADM Jizzakh автомобилсозлик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада замонавий автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда янги инвестиция лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг, Жиззах вилояти ҳокимлигида расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, тоғ-кон металлургияси, автомобилсозлик саноати ва замонавий технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга вилоятда Франция иштирокидаги қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Музокаралар якунида томонлар иқтисодий, ижтимоий ва технологик соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш ҳамда амалий натижаларга йўналтирилган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўзаро келишувга эри