Алдаган кимсанинг - алданиш куни Бир одам йўлда кетаркан, иттифоқо, деҳқонга дуч келибди. – Ассалому алайкум! – Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин? — сўрабди деҳқон... – Сигиримга "ем" олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман... – Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма! – Мени ҳеч ким алдай олмайди! – Мен айтдим қўйдим-да... У одам баққолнинг дўконига етиб келди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. “Фалон нарх”, деди баққол... – Яхши, менга ўн кило берсангиз... Баққол ўтирган жойидан қўзғалмади... Қўли билан дўконнинг орқа томонига ишора қилиб: – Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, пулини тўлаб кетавер. Ўша жойда тарози ҳам бор, - деди... Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди... Ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда кимса йўқ, баққол ўтирган жойдан эса бу тараф кўринмайди. Ҳалиги одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлади. Йўлда кетаётса, яна