Йил сайин ички йўлларнинг ҳам асфальтланиб, равон бўлиб бораётгани яхши-ю, сал ўтмай “дўнгалаклар” – ётиқ сунъий тўсиқлар пайдо бўлиб қолиши ёмон-да. Баъзилари шу қадар тик ва баландки, секинлаб ошиб ўтган ҳайдовчи, аниқки, раҳмат айтиб ўтмайди. Аксар кўчаларнинг икки томонига ҳам ўрнатиб қўйиладиган бундай тепаликлар ҳайдовчилар учун тўсиқлар оша югуриш каби спорт турига ўхшайди. Экологлар фикрича, пиёдаларни ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатилган тўсиқлар шаҳарларда ҳаёт сифатини пасайтиради, тирбандликни кучайтиради ва атроф-муҳитга зарар келтиради. Батафсил Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе