Истеъмолчиларга сифатли электр энергия етказиб бериш ҳамда тармоқларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида трансформатор пунктлари ва юқори кучланишли қурилмалар тепловизор назоратидан ўтказилмоқда. Тепловизор қурилмаси, қурилмалардаги қизиш нуқталарини (контактдаги носозликлар) узоқдан туриб, тармоқни ўчирмасдан аниқлаш имконини беради. Кўзга кўринмас, аммо келгусида йирик носозликка сабаб бўлиши мумкин бўлган иссиқлик ўзгаришлари вақтида аниқланиб, бартараф этилади. Электр таъминоти малакали мутахассислари томонидан ҳудудлардаги барча трансформаторлар кўздан кечирилиб, профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе