У 1983 йил 24 февраль куни Зафаробод туманида туғилган. 1995 йилдан бокс билан шуғулланишни бошлайди. Ҳарбий хизматдан сўнг у Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида, сўнгра магистратурада ўқиди. 2000 йилда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндори ва 2001 йилда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати финалчиси бўлди. Тўлқин Қиличев мураббийлик фаолиятини 2009 йилда Чирчиқ университетида бошлаган. 2011 йилда бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи бўлди. 2022 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2024 йилда у “Осиёнинг энг яхши мураббийи” деб топилди. Шу билан бирга Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали ҳамда “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen |
Бугун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев таваллуд топган кун
СегодняСегодня
~1 мин