Жиззах вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва ИИО ходимлари томонидан Жиззах шаҳридаги Улуғбек маҳалласида назорат рейд тадбири ўтказилди. Натижада маҳалланинг Зомин кўчасида яшовчи 5 нафар фуқаро ўз хонадонида тузлама тайёрлаш натижасида ҳосил бўлган оқава сувни ноқонуний равишда ерга оқизиб атрофни ифлослантирганлиги аниқланди. Оқибатда ҳудуднинг санитария ҳолати ёмонлашган. Шу сабабли фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар фуқароларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан (4 млн.120 минг сўмдан) жарималар қўлланилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе