Дунё тушдир, охират эса уйғоқликдир, ўлим унинг ўртаси. Бизлар алғов-далғов туш кўряпмиз. Ким ўзини ўзи сарҳисоб қилса, фойдани қўлга киритади. Ким ғафлатда қолса, ютқазади. Ким оқибатга қараса, нажот топади. Ким ҳавои нафсига эргашса, адашади. Ким ҳалим бўлса, насибага эга бўлади. Ким тақво қилса, омонда бўлади. Ким атрофга ибрат назари билан боқса, кўради. Кўрган эса англайди. Англаган эса билади. Билган эса амал қилади. Агар тўғри йўлдан тойилсанг, ортингга қайт. Афсуслансанг, бунга сабаб бўлган нарсани илдизи билан суғуриб ташла. Билмасанг, сўра. Ғазабинг келса, ўзингни бос. Билиб қўй: энг афзал амал нафс ёқтирмаган нарсалардир. Ҳасан БАСРИЙ. Ассалому алайкум, кунингиз хайрли ва баракали ўтсин. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе