Жиззах давлат педагогика университетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари Туркия Республикасининг Коня шаҳрида жойлашган нуфузли Necmettin Erbakan университетида ташкил этилган “Silk Road and Beyond – 2026” халқаро дастурида муваффақиятли иштирок этишди. Мазкур дастур доирасида талабалар билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий машғулотларда фаоллик кўрсатиб, хорижий таълим тизими, замонавий педагогик ёндашувлар ва инновацион ўқув жараёнлари билан яқиндан танишишди. Дастур якунида барча иштирокчи талабаларга сертификатлар топширилди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахлик ёшлар Туркияда “Silk Road and Beyond – 2026” халқаро дастурида фаол қатнашишди
11 февраля11 фев
~1 мин