Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Мактабгача таълим ва тарбия тизими янада такомиллаштирилади

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра: • Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий умумий ўрта таълимнинг бошланғич босқичи сифатида жорий этилади. • Мактабгача таълимда ўйинга асосланган таълим тизими йўлга қўйилади. • Таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион маркази бўлган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади. • Мактабга тайёрлов дастурлари МТТ, умумтаълим мактаблари ва бошқа ижтимоий объектларда тўлиқ ёки қисқа муддатда амалга оширилади. • Нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик тайёрлов гуруҳларини очишга рухсат берилади. 2027–2028 ўқув йилидан: • Таълим жараёнлари олий маълумотли педагоглар ва битирувчи босқич талабалари томонидан олиб борилади. • Болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ва бу маълумот шаҳодатномага киритилади. 2026–2028

Мактабгача таълим ва тарбия тизими янада такомиллаштирилади

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

• Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий умумий ўрта таълимнинг бошланғич босқичи сифатида жорий этилади.

• Мактабгача таълимда ўйинга асосланган таълим тизими йўлга қўйилади.

• Таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион маркази бўлган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади.

• Мактабга тайёрлов дастурлари МТТ, умумтаълим мактаблари ва бошқа ижтимоий объектларда тўлиқ ёки қисқа муддатда амалга оширилади.

• Нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик тайёрлов гуруҳларини очишга рухсат берилади.

2027–2028 ўқув йилидан:

• Таълим жараёнлари олий маълумотли педагоглар ва битирувчи босқич талабалари томонидан олиб борилади.

• Болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ва бу маълумот шаҳодатномага киритилади.

2026–2028 йилларда:

• Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан “Янги авлод” давлат МТТ ташкил этилади.

2026–2027 ўқув йилидан:

• Ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим асосида бакалавриат йўлга қўйилади.

• Янги МТТларга, аввало, олий маълумотли тарбиячилар ишга олинади.

2026 йил 1 апрелдан:

• Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст ҳудудларда тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе