2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилди. Унга кўра, фуқаролар давлат ижтимоий суғуртасига ихтиёрий равишда қўшилиши мумкин. Бу дегани, агар аёл расман ишламаса ҳам, у ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиб, ҳар ой суғурта бадалларини тўлаб борса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Нафақа тайинланиши учун суғурта бадаллари камида кетма-кет 10 ой давомида тўланган бўлиши шарт. Бунинг учун аёл солиқ иловасида ўзини ўзи банд қилиши керак. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига бориб ёки my.gov.uz портали орқали электрон мурожаат қилиб “Ижтимоий суғурта” модулида электрон рўйхатга кириши, суғурта стажини кузатиб бориш ва нафақани олиш учун “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ва “Барака” мобил иловаларини телефонига ўрнатиши лозим бўлади. Январь ойидан бошлаб суғурта бадалларини ихтиёрий равишда исталган тижорат банкига мурожаат қилиш орқали ёки мустақил равишда “Ижтимоий карта” ахборот тизими ёки унинг “Барака” моби