«Ўзгидромет» ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, жорий ҳафта Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари кўплаб туманларида ғайритабиий иссиқ ҳафта кутилади. Чунки ушбу ҳафта айни мана шу ҳудудлар учун етти кунликда ўртача ҳаво ҳароратининг шу даврга хос иқлимий меъёрдан 6−10 даражагача юқори бўлишига олиб келади. Орол денгизи атроф қисмларини ҳисобга олмаса, ҳафта давомида республика бўйлаб жуда иссиқ ҳарорат кутилади. Ёғингарчилик бўйича ҳафтани жуда намгарчиликка бой ҳафтага қиёслаш мумкин. Ҳатто тоғларга меъёрдан икки-уч баробар кўп сув тушиши мумкин. Батафсил Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе