Кеча тушда бошланиб бугун тонгга қадар давом этган кучли шамол (айрим ҳудудларда қор бўрони) билан қишки чилла чиқди. Бу йилги қиш чилласи жуда яхши келди, нима дедингиз? Обҳавошуносларга кўра, Жиззахда фақатгина 16 январнинг ўзида ойлик меъёрий ёғингарчиликлар ёғган. Чилла илиқ, шу билан бирга намгарчил ўтди. Мана энди ҳамал бошланади. Чилла сувига тўйинган ерларда экин-тикин тараддудига киришилади. Дарвоқе, “чилла” атамаси форс-тожик тилидаги «чил» сўзидан олинган бўлиб, «қирқ» деган маънони билдиради. Чилла ҳаётдаги энг оғир ва энг масъулиятли даврни англатувчи сўз ҳисобланади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе